ru24.pro
World News in Uzbek
Март
2026
1 2
3
4
5
6
7
8
9
10
11
12
13
14
15
16
17
18
19
20
21
22
23
24
25
26
27
28
29
30
31

Яқин Шарқда логистика издан чиқди — Bloomberg

0

Яқин Шарқ минтақасида хавфсизлик билан боғлиқ кескин вазият ортидан халқаро логистика тизимида жиддий узилишлар кузатилмоқда. Бу ҳақда Bloomberg хабар берди.

Манбага кўра, минтақа учун стратегик аҳамиятга эга бўлган энг йирик контейнер терминалларидан бири — Жебель Али порти фаолияти вақтинча тўхтатилган. Ушбу қарор минтақадаги хавф-хатарлар ва транспорт хавфсизлиги билан боғлиқ ҳолатлар фонида қабул қилингани айтилмоқда.

Шу билан бирга, дунёдаги энг йирик денгиз юк ташувчи компанияларидан бири бўлган MSC Mediterranean Shipping Company Яқин Шарқ йўналишига юклар учун брон қилишни тўлиқ тўхтатганини маълум қилди.

Бундан ташқари, йирик халқаро логистика операторлари — A.P. Moller-Maersk ҳамда Hapag-Lloyd компаниялари Ҳурмуз бўғози орқали барча юк қатновларини вақтинча бекор қилди.

Мутахассислар таъкидлашича, логистика занжирларидаги бундай тўхталишлар савдо айланмаси, халқаро транспорт, туризм ва молия соҳаларига таянадиган йирик бизнес марказлари учун катта хавф туғдирмоқда. Айниқса, минтақанинг асосий иқтисодий ва молиявий марказларидан бири ҳисобланган Дубай учун ушбу ҳолат жиддий иқтисодий зарба сифатида баҳоланмоқда.

Қайд этилишича, Яқин Шарқ ҳудуди илгари халқаро юк ташиш ва транзит учун нисбатан хавфсиз ва барқарор макон сифатида қаралар эди. Аммо ҳозирги кескин вазият фондида минтақа орқали ўтадиган асосий денгиз ва логистика йўлакларининг тақдири ноаниқ бўлиб қолмоқда.