Рафаэл Леау "Милан" учун асосий мақсадни айтди
Италия А сериясининг 27-тур учрашувларида “Милан” ўртамийоналар қаторidagi “Кремонезе”га қарши баҳсда ғалабани илиб кетди ва биринчи даврадаги мағлубият учун реванш олди. Ўйиндаги иккинчи голни Рафаэл Леау урди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Учрашувдан сўнг Леау мавсумнинг қолган қисмидаги энг муҳим вазифани ҳам очиқлади: “Мақсадимиз – Европа Чемпионлар лигасига қайтиш. Жуда яхши мавсум ўтказяпмиз. Бугунги уч очко бизга дерби олдидан ҳам кайфият, ҳам ишонч берди. Аммо “Интер”га қарши ўйин бутунлай бошқача бўлади, биз албатта тайёрланамиз”, — дея футболчининг сўзларини pianetamilan.it келтирди.
“Милан”нинг “Интер”га қарши дербиси келаси ҳафта якшанба куни бўлиб ўтади. Шу билан бирга, “Интер” сешанба куни Италия Кубоги ярим финалида “Комо”га қарши майдонга тушиши керак.
