Қатарда барча футбол учрашувлари номаълум муддатга тўхтатилди
Қатар футбол ассоциацияси мамлакат ҳудудида ўтказиладиган барча футбол ўйинлари ва мусобақалари вақтинча бекор қилинганини маълум қилди. Қачон қайта старт берилиши ҳозирча айтилмади — турнирлар кейинги хабаргача тўхтаб туради. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Вазият фонида Финаллиссима ўйинини бошқа жойга кўчириш эҳтимоли ҳам пайдо бўлди. Аргентина ва Испания терма жамоалари март ойининг охирида айнан Қатарда соврин учун баҳс олиб бориши керак эди.
Аввалроқ АҚШ Эронга қарши ҳарбий амалиёт бошланганини эълон қилганди. Тўқнашувлар бир қатор мамлакатларга, жумладан Қатарга ҳам таъсир кўрсатгани айтилмоқда. Минтақада хавфсизлик билан боғлиқ хавф ошгани сабаб футбол учрашувларини ўтказиш имкони йўқ.
Ёзда эса АҚШ, Канада ва Мексика жаҳон чемпионатига мезбонлик қилади. Умид шуки, ўша пайтга келиб дунё бўйлаб вазият барқарорлашиб, мусобақа хавфсиз шароитда ўтади.
