Telegram янгиланди: Файлларни фон режимида юклаш имкони
iOS операцион тизими учун Telegram иловасининг 12.5 версияси тақдим этилди. Ушбу янгиланиш чатлар ва медиа файллар билан ишловчи фойдаланувчилар учун кўплаб қулайликларни тақдим этади.
Янги версиядаги асосий ўзгаришлар:
- Файллар энди фон режимида юкланади. Илова ёпиқ бўлса ёки телефон блокировка қилинган тақдирда ҳам юклаш жараёни давом этади ва уни Activity панелида кузатиш мумкин.
- Гуруҳларда янги теглар тизими жорий этилди. Админ лавозимлари ранг билан ажратилади, оддий фойдаланувчилар эса ўзларига кулранг теглар қўйишлари мумкин.
- Premium обуначилари учун шахсий чат ҳимояси кучайтирилди. Энди нусха олиш, бошқага юбориш (forward), скриншот олиш ва файлларни сақлашни тақиқлаш мумкин.
- GIF тасвирларига матнли изоҳ (caption) қўшиш имконияти пайдо бўлди.
- Фотосуратларни бир босишда стикерга айлантириш ва махсус редактор орқали уларни таҳрирлаш (матн ёзиш, чизиш, эможи қўшиш) йўлга қўйилди.
- Овоз бериш жараёнларида ким қачон овоз берганини кўриш имкони яратилди.
- Telegram орқали сайтларга кириш (login) тизими тезлаштирилди ва янги интерфейс билан бойитилди.
- Хабар ичидан тадбир (event) яратиш ва уни календарь билан интеграция қилиш функцияси қўшилди.
