ru24.pro
World News in Uzbek
Март
2026
1 2
3
4
5
6
7
8
9
10
11
12
13
14
15
16
17
18
19
20
21
22
23
24
25
26
27
28
29
30
31

Машҳур хонанда Jony бугун 30 ёшини нишонламоқда!

0

Таниқли озарбайжонлик хонанда Жонй бугун таваллуд айёмини нишонламоқда. Санъаткор ўзининг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларида 30 ёшга тўлганини маълум қилиб, мухлислари билан махсус видеоларни улашди.

Жонй қисқа фурсат ичида рус қўшиқчиси ва қўшиқлар муаллифи сифатида кенг аудитория эътиборини қозонди. Унинг самимий ижроси ва замонавий услубдаги қўшиқлари кўплаб тингловчилар қалбидан жой олган.

Хонанданинг ижоди нафақат Озарбайжон ва Россияда, балки бошқа мамлакатларда ҳам машҳурликка эришган. Турли давлатларда концерт дастурлари билан чиқиш қилаётган Жонй миллионлаб мухлислар эътирофига сазовор бўлиб келмоқда.

30 ёшни қарши олган санъаткорнинг янги лойиҳалари ва ижодий режалари мухлислар орасида катта қизиқиш уйғотмоқда. Унинг таваллуд айёми муносабати билан ижтимоий тармоқларда самимий тилаклар ва табриклар ёғилмоқда.