ru24.pro
World News in Uzbek
Март
2026
1
2
3
4
5
6
7
8
9
10
11
12
13
14
15
16
17
18
19
20
21
22
23
24
25
26
27
28
29
30
31

«Боруссия» Бундеслигадаги 16 ўйинлик мағлубиятсиз сериясини тўхтатди

0

Германия Бундеслигасининг 24-туридан ўрин олган баҳсда Дортмунднинг «Боруссия» жамоаси кучли қаршилик кўрсатганига қарамай, Мюнхеннинг «Бавария» клубига 2:3 ҳисобида имкониятни бой берди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Натижада «Боруссия»нинг чемпионатдаги мағлубиятсиз юриши якунига етди. Учрашувгача бу серия Европанинг бешта етакчи лигаси орасида давом этаётган энг узун кўрсаткич бўлиб, дортмундликлар Бундеслигада 16 ўйин кетма-кет ютқазмаганди.

Қизиғи шундаки, ушбу серия ҳам айнан «Бавария»га қарши ўйиндан кейин бошланган: 7-турда мюнхенликлар 2:1 ҳисобида ғалаба қозонган, шундан сўнг «Боруссия» кечаги оқшомгача мағлуб бўлмай келганди.

Кейинги турда «шмелар» сафарда «Кёльн»га қарши майдонга тушади. Учрашув 7-март куни бўлиб ўтади.