«Байер» «Майнц»га қарши мағлубиятдан сўнгги дақиқаларда қутулди
Бундеслиганинг 24-турида Леверкузендеги «Байер» ўз майдонида «Майнц»ни қабул қилди. Учрашувда мезбонлар тўп назоратида устунроқ кўринган бўлса-да, ўйин манзарасида яққол босим ёки кўп вазиятлар билан ажралиб тура олмади. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Леверкузен жамоаси илк жиддий имкониятини фақат бир соатлардан кейин яратди: Патрик Шикнинг зарбасини дарвозабон катта маҳорат билан қайтарди. Орадан кўп ўтмай «Майнц» тезкор қарши ҳужум уюштирди ва Паул Небелнинг узатмасини Шералдо Бекер ҳаводан туриб аниқ якунлаб, ҳисобни очди — 0:1.
«Байер» мағлубият сари кетаётгандек кўрингандӣ, аммо 88-дақиқада Жарелл Куанса Кристиан Кофаненинг пасини голга айлантириб, ўйинга тенглик олиб келди — 1:1.
Дурангдан сўнг леверкузенликлар турнир жадвалида 6-ўринда қолмоқда, «Майнц» эса пастки қисмда — охирдан бешинчи поғонада бормоқда.
