ru24.pro
World News in Uzbek
Февраль
2026

«Интер» футболчиси ижарада оғир тизма жароҳат олди

0

Миланнинг «Интер» клубидан «Расинг Авельянеда»га ижара асосида келган ҳужумкор ярим ҳимоячи Валентин Карбони узоқ муддат майдондон ташқарида қолади. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Аргентина ОАВ хабарига кўра, 20 ёшли футболчида тизмадги олдинги хочсимон боғлам узилиши аниқланган. Тикланиш жараёни 6–8 ой давом этиши кутилмоқда.

«Расинг» Карбонини январ ойида «Интер»дан ижарага олган ва келишув жорий йил декабр охиригача мўлжалланган. Мавсумнинг биринчи қисмида у «Женоа» сафида 15 учрашувда майдонга тушиб, 1 гол урган. Иқтидорли аргентиналикнинг «нерадзуррилар» билан амалдаги шартномаси 2029 йил ўрталаригча кучда.