«Нант» футболчилари Рамазон қоидаларига амал қилмагани баҳсга сабаб бўлди
Франция футболида Африка мамлакатларидан келган мусулмон легионерлар кўп, улар учун ҳозир Рамазон — кундуз куни овқатланиш ва сув ичиш тақиқланадиган муқаддас ой ҳисобланади. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Аммо «Нант»нинг сўнгги учрашувида ҳамма футболчи бу талабларни бирдек қатъий тутмаслиги кўриниб қолди. Ўйин давомида дарвозабон Антони Лопес жароҳат олиб, унга тиббий ёрдам кўрсатилаётган пайтда эътиборли ҳолат юз берди.
Шу пайт жамоанинг бир неча футболчиси — ливиялик Али Юссеф, мисрлик Мустафо Муҳаммад ва марокашлик Юссеф Эл-Арабий — ён чизиқ томон бориб, ҳеч нарса бўлмагандек енгил тамадди қилиб, сув ичиб олди.
Телекамералар ушбу эпизодни алоҳида кўрсатди ва натижада араб мамлакатларида бу воқеа ортидан муайян баҳс-мунозаралар авж олди.
Такидлаш жоиз, Франция лигаси раҳбарияти Рамазон муносабати билан расмий танаффуслар жорий этмайди. Бу борада АПЛ ва Бундеслига айрим ҳолатларда пауза амалиётини қўллаши билан фарқ қилади.
