«Леванте» «Алавес»га қарши баҳсда сўнгги дақиқаларда ютди
Ла Лиганинг 26-тури Валенсиядаги «Судад де Валенсия» стадионида бўлиб ўтган «Леванте» – «Алавес» учрашуви билан бошланди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Баҳс аввалида Пако Кортеснинг паст узатмасини Карлос Алварес якунлашга уринди, бироқ тўп дарвоза ёнидан ўтиб кетди. Мезбонлар посбони эса Пабро Ибанес ва Антонио Бланконинг хавфли зарбаларидан кейин жамоасини қутқариб қолди — тўп бурчак зарбасига чиқарилди.
Иккинчи бўлим бошида, 47-дақиқада Карлос Алвареснинг зарбаси устунга тегди. Кейинроқ Адриан де ла Фуэнте рақиб ҳимоячиларига уриб юборди, Ҳон Оласагасти эса дарвозабоннинг реакциясини синовдан ўтказди. Шундан сўнг Иван Ромеро йиқилган ҳолда қайчи услубида зарба берди, бироқ посбон яна ишончли ҳаракат қилди.
Учрашув тақдири якунда ҳал бўлди: 89-дақиқада Карлос Эспининг бош билан йўллаган тўпи рақибга тегиб, рикошет орқали дарвозадан жой олди — 1:0. Қўшиб берилган еттинчи дақиқада Эспи узоқ масофадан аниқ зарба йўллаб, дублини расмийлаштирди — 2:0.
Шу тариқа «Леванте» кетма-кет тўртта мағлубиятдан иборат сериясига нуқта қўйди, бироқ барибир турнир жадвалида 19-ўринда қолмоқда. «Алавес» эса 14-поғонада бормоқда.
