«Ланс» «Страсбург» билан дуранг ўйнаб, пешқадамликка қайта олмади
Лига 1нинг 24-тури очилиш учрашувида «Ланс» турнир жадвалида яна биринчи поғонага кўтарилиш имкониятини қўлга киритганди. Бунинг учун жамоа сафардa «Страсбург»ни мағлуб этиши керак эди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Баҳсдаги дастлабки хавфли вазият мезбонлар томонида юзага келди: Хулио Энсисо ҳисобни очишга яқин келганида, дарвозабон зарбани бурчак тўпига қайтарди. 18-дақиқада эса Хоакин Паничелли ҳимоячидан тўпни олиб қўйиб, дарвозага қараб ёриб кирди ва ҳужумни гол билан якунлади — 1:0. Кейинроқ Одсонн Эдуар жарима майдонида эътиборсиз қолган бўлса-да, зарбаси дарвоза аниқлигига тўғри келмади.
62-дақиқада «Ланс» барибир ҳисобни тенглаштирди: Мамаду Сангаре узоқ масофадан аниқ зарба йўллаб, жамоасини қутқариб қолди — 1:1. Дурангдан сўнг «Страсбург» 7-ўринда бормоқда, «Ланс» эса 2-поғонада қолиб, пешқадамдан бир очко ортда юрибди.
