Месси Марадона билан илк учрашуви қандай ўтганини айтди
Аргентина ҳужумчиси Лионел Месси ўз мамлакати футболи афсонаси Диего Армандо Марадона билан илк бор қаерда ва қандай танишганини эслаб ўтди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Мессининг сўзларига кўра, уларнинг биринчи учрашуви телевидениеда бўлиб ўтган: Марадона ташаббуси билан у «La noche del 10» (“Ўнлик оқшоми”) дастурига таклиф қилинган.
«Таклифни олдим ва, албатта, рад эта олмадим — бордим. У ерда отам, амаким ва амакиваччаларим ҳам бор эди. Уларнинг барчаси ҳам Марадона билан танишди. Бу унутилмас эди», — дея Мессининг фикрларини derbyderbyderby.it келтиради.
Эслатиб ўтамиз, Марадона 2020 йил ноябр ойида вафот этган.
