Артета «Арсенал»нинг квадрупел имконияти ҳақида фикр билдирди
Лондоннинг «Арсенал» жамоаси бош мураббийи Микел Артета бу мавсумда клуб барча совринларни бир йўла қўлга киритиши мумкинлиги ҳақидаги саволга муносабат билдирди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
«Канонирлар» АПЛда пешқадам бўлиб турибди ва қолган барча мусобақаларда, жумладан, Чемпионлар лигасида ҳам курашни давом эттирмоқда.
«Квадрупелни ютиш қанчалик қийин? Буни кимдир уддалганми? Жавоб шунда. Ҳозир бизга энг муҳими — ҳар бир учрашувга алоҳида эътибор қаратиб, ўйинма-ўйин олдинга юриш. Якунда нимага эришганимизни кўрамиз», — деди Артета матбуот анжуманида.
Якшанба куни «Арсенал» Англия чемпионати доирасида ўз майдонида «Челси»ни қабул қилади. Учрашув 21:30 да (Тошкент вақти билан) бошланади.
