Микаутадзе февраль ойининг Ла Лигадаги энг зўри бўлди
"Вильярреал"нинг марказий ҳужумчиси Жорж Микаутадзе февраль ойида Испания чемпионатининг энг яхши футболчиси деб топилди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Ла Лиганинг расмий сайти хабарига кўра, Грузия терма жамоаси форварди мухлислар овоз беришида тўрт номзодни ортда қолдирди: Федерико Вальверде ("Реал"), Абде Эззалзули ("Бетис"), Тома Лемар ("Атлетико") ва "Хетафе" вакили Луис Милья.
24 ёшли Микаутадзе ой давомида икки учрашувда майдонга тушиб, 2 та гол ва 1 та голли узатма билан ажралиб турди. Умуман олганда, у жорий мавсумдаги 32 ўйинда "гол+пас" тизими бўйича 15 очко тўплаган.
"Вильярреал" ҳозирда Ла Лига турнир жадвалида учинчи ўринда бормоқда.
