ru24.pro
World News in Uzbek
Февраль
2026
1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21 22 23 24 25 26 27
28

Россия терма жамоаси март ойида Мали билан ўйнайди

0

Россия терма жамоаси март ойида икки назорат учрашувини ўтказишни режалаштирмоқда. Аввалроқ Валерий Карпин бошчилигидаги жамоа Краснодарда Никарагуа билан майдонга тушиши маълум қилинганди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Россия футбол иттифоқи матбуот хизмати хабарига кўра, 31 март куни Россия — Мали ўртасидаги BetBoom учрашуви бўлиб ўтади. Ўйин Санкт-Петербургда ташкил этилади ва старт ҳуштаги 22:00 да (Тошкент вақти билан) янграйди.

Эслатиб ўтамиз, Россия терма жамоаси FIFA рейтингида 36-ўринда бормоқда. Бўлажак рақиб Мали эса 54-поғонани эгаллаган. Уларнинг атрофида Перу ва Чили терма жамоалари жойлашган бўлиб, Карпин шогирдлари ўтган йил ноябр ойида айнан шу жамоаларга қарши ўйнаган эди.