ru24.pro
World News in Uzbek
Февраль
2026

Россия терма жамоаси 2026 йилги илк рақибини эълон қилди

0

Март ойи охирида Россия терма жамоаси BetBoom дўстона учрашувида Никарагуа терма жамоасига қарши майдонга тушади. Бу ҳақда Россия футбол иттифоқи матбуот хизмати маълум қилди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Валерий Карпин бошқарувидаги жамоа 2026 йилдаги биринчи назорат баҳсини 27 март куни Краснодарда ўтказади. Учрашув 21:30 да (Тошкент вақти билан) бошланиши режалаштирилган.

Эслатиб ўтамиз, Россия терма жамоаси охирги ўйинини ўтган йил ноябрида ўтказиб, Чилига 0:2 ҳисобида имкониятни бой берганди. 2025 йил давомида россияликлар 10 та учрашувда 6 ғалаба қайд этди, 3 марта дуранг ўйнади ва 1 бор мағлуб бўлди. Тўплар нисбати — 25:7.