ru24.pro
World News in Uzbek
Февраль
2026
1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21 22 23 24 25 26 27
28

Туркияда ўйинда футболчи чайқага юрак массажи қилди

0

Туркияда ўтказилган «Мевланакапи Гузелхисар» ва «Истанбул Юрдум Спор» жамоалари учрашувида ноодатий ҳолат юз берди. Ижтимоий тармоқларда тарқалган видеода дарвозабон тўпни узоқлаштирмоқчи бўлади, бироқ у майдон узра учиб ўтаётган чайқага тегиб кетади. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Қуш ерга қулаганидан сўнг, ҳар икки жамоа футболчилари дарҳол унинг ёнига югуриб борди. «Истанбул Юрдум Спор» сардори Гани Чатан тезда вазиятни баҳолаб, чайқага билвосита юрак массажини қилишга киришди, сўнг қушни майдон четидаги тиббиёт ходимларига топширди.

Туркиянинг AA нашри хабарига кўра, чайқа тирик қолган. Маълум муддат у уча олмаслиги мумкин, бироқ ветеринарларга топширилгандан кейин қушнинг аҳволи аста-секин яхшиланади.