Хуан Мата Каррикнинг «Ман Юнайтед»даги ишини мақтаб гапирди
«Манчестер Юнайтед»нинг собиқ футболчиси Хуан Мата жамоа бош мураббийи вазифасини бажарувчи Майкл Каррикнинг фаолияти ҳақида ўз фикрларини билдирди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Англиялик мутахассис январ ойида лавозимга келиб, ишдан бўшатилган Рубен Аморим ўрнини эгаллаган. Шундан бери «қизил иблислар» олтита учрашувнинг бештасида ғалаба қозонди.
«Каррик жуда иқтидорли ва ақлли йигит, футболни чин дилдан севади. Унинг «Манчестер Юнайтед»да натижа кўрсатаётганидан хурсандман. Мен уни инсон сифатида жуда ҳурмат қиламан: у ажойиб жамоадош бўлган, доим ёрдам берган. Майкл футболчилар билан тез тил топиша олади. Ҳозир «Юнайтед» ўйинларини завқ билан томоша қиляпман», — дея Матанинг сўзларини talkSPORT келтиради.
Майкл Каррикнинг амалдаги шартномаси мавсум якунигача мўлжалланган.
