ru24.pro
World News in Uzbek
Февраль
2026

Буффон ўзига ўхшаш дарвозабон номини айтди

0

Италия футболи афсонаси, собиқ дарвозабон Жанлуижи Буффон ҳозирги авлод вакиллари орасидан ўзига энг кўп ўхшаш посбон кимлигини маълум қилди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

"Ювентус" ва Италия терма жамоасининг экс-голкиперига кўра, бу — "Аталанта" дарвозабони Марко Карнесекки. У анчадан бери топ-клублар эътиборида экани ҳақида гап-сўзлар юради.

"Карнесеккида ўзимга хос кўп жиҳатларни кўраман. Унда юқори даражадаги дарвозабон бўлиш учун керак бўладиган қўполлик ва журъат бор", — дея Буффоннинг сўзларини келтиради Италия ОАВ.

Чоршанба куни Карнесекки "Аталанта"га Дортмунднинг "Боруссия"сини 4:1 ҳисобида мағлуб этишда ёрдам берди. Жамоа илк ўйиндаги 0/2 ҳисобидаги мағлубиятга қарамай, Чемпионлар лигасида 1/8 финал йўлланмасини қўлга киритди.