Матвей Сафонов ПСЖнинг навбатдаги босқичга чиқишини баҳолади
Франциянинг ПСЖ клуби дарвозабони Матвей Сафонов жамоаси Чемпионлар лигасида кейинги босқичга йўл олганидан сўнг ўз фикрлари билан ўртоқлашди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Парижликлар аввалроқ «Монако» билан 2:2 ҳисобида дуранг ўйнади ва икки учрашув натижасига кўра 5:4 ҳисобида устун келиб, турнирнинг 1/8 финалига чиқди.
Сафонов шахсий Telegram каналида эълон қилинган видеода туғилган кунида Чемпионлар лигасида майдонга тушишини аввал тасаввур ҳам қилмаганини айтди. Дарвозабон ўйиндан кейин ҳам руҳан, ҳам жисмонан жуда чарчаганини, баҳс оғир кечганини таъкидлади ва бугун Парижда ҳақиқий байрам кайфияти ҳукм сураётганини қўшимча қилди.
1/8 финалда ПСЖ «Челси» ёки «Барселона» билан тўқнаш келади. Қуръа ташлаш маросими эртага, 27-февраль куни бўлиб ўтади.
