ru24.pro
World News in Uzbek
Февраль
2026
1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21 22 23 24 25 26
27
28

«Барселона» Ҳоландни ҳам ўз сафига қўша олишини билдирди

0

«Барселона» директорлар кенгаши аъзоси Жоан Солер клуб йирик трансферларга қўл уришга тайёр эканини таъкидлади. Унинг айтишича, каталонияликлар молиявий имкониятлари ҳисобига энг катта юлдузлар учун кураш олиб бориши мумкин. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

«Ҳа, биз Ҳоланд ёки Алварес каби футболчиларни ҳам таркибга қўша оламиз. Бундай харидлар беш йил ичида ўзини оқлайди. Клубнинг молиявий ҳолати бунга йўл беради», — деди Солер Cadena Ser эфирида.

Энди асосий савол — «Барселона» яқин ёздайоқ топ ҳужумчилардан бирини олиб келиш учун амалий қадам ташлайдими-йўқми. Хусусан, Ҳоланд ҳозир дунёнинг энг кучли футболчиларидан бири саналади, Transfermarkt портали эса норвегиялик юлдузни 200 миллион еврога баҳолаган.