Туркияда футболчи чайқага юрак массажи қилди
Туркияда ўтказилган учрашувдан олинган видео ижтимоий тармоқларда кенг тарқалди. "Мевланакапы Гузелҳишар" ва "Истанбул Юрдум Спор" жамоалари ўйинида дарвозабон тўпни майдондан узоқлаштирмоқчи бўлганида, у тасодифан майдон узра учиб ўтаётган чайқага тегиб кетди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Воќеадан сўнг ҳар икки жамоа футболчилари дарҳол қуш томонга югуриб борди. "Истанбул Юрдум Спор" сардори Гани Чатан тезда вазиятни англаб, чайқага билвосита юрак массажи қилишга киришди, кейин эса қушни майдон четидаги тиббиёт ходимларига топширди.
Туркиянинг AA нашри хабарига кўра, чайқа омон қолган. Қуш бир муддат уча олмаслиги мумкин, бироқ ветеринарларга топширилгач, аста-секин соғайиб кетиши кутилмоқда.
