ru24.pro
World News in Uzbek
Февраль
2026
1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21 22 23 24 25 26
27
28

«Барселона» Баркола учун 70 миллион евро тўлашига тўғри келади

0

ПСЖ вингери Бредли Баркола «Барселона»нинг трансфер рўйхатидан жой олди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

L’Equipe хабарига кўра, парижликлар 23 ёшли футболчини ёзги трансфер ойнасида сотиш вариантини кўриб чиқмоқда. Даъвогарлар орасида «Барселона» ҳам бор, ПСЖ эса Барколанинг нархини 70 миллион евро деб баҳолаган.

Баркола 2023 йилда «Лион»дан ПСЖга 45 миллион евро эвазига кўчиб ўтганди. Унинг шартномаси 2028 йил 30 июнгача амал қилади. Жорий мавсумда у барча мусобақаларда 33 ўйинда майдонга тушиб, 8 гол урди ва 6 та голли узатма берди. Transfermarkt портали ҳам футболчини 70 миллион еврога баҳоламоқда.