Франция терма жамоаси собиқ ҳужумчиси Сафоновни мақтаб гапирди
Франция терма жамоасининг собиқ ҳужумчиси Флоран Синама-Понгол Россия дарвозабони Матвей Сафоновнинг «ПСЖ»даги ўйинларини юқори баҳолади. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Ветеран футболчи Россия чемпионатини мунтазам кузатмаслигини айтди, бироқ Сафонов ҳозир Франция ва умуман Европада кўз ўнгида эканини таъкидлади.
Унинг сўзларига кўра, россиялик футболчилар Чемпионлар лигасида муносиб ҳаракат қилмоқда ва «ПСЖ» сафидаги Сафонов ҳам ўз вазифасини яхши бажаряпти.
2025/2026 йилги мавсумда Сафонов парижликлар таркибида 10 та учрашувда майдонга тушиб, 4 та гол ўтказиб юборди. Шунингдек, у ўз дарвозасига белгиланган 7 пенальтининг 5 тасини қайтарди.
Бугун, 25 февраль куни Сафонов 27 ёшга тўлди. Клуб уни туғилган куни билан илиқ табриклади.
