ru24.pro
World News in Uzbek
Февраль
2026
1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21 22 23 24 25 26
27
28

Туркияда ўйинда футболчи жароҳатланган чайқага юрак массажи қилди

0

Туркияда бўлиб ўтган учрашувлардан бирида ноодатий ҳолат кузатилди. Ижтимоий тармоқларда «Мевланакапы Гузелҳисар» ҳамда «Истанбул Юрдум Спор» жамоалари ўйинидан видео тарқалди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Лавҳада дарвозабон тўпни майдондан узоқлаштирмоқчи бўлади, бироқ зарба айни пайтда майдон узра учиб ўтаётган чайқага тегиб кетади.

Шундан сўнг ҳар икки жамоа футболчилари қуш томон югуриб боради. «Истанбул Юрдум Спор» сардори Гани Чатан вазиятга тезда тушуниб, чайқага билвосита юрак массажини қилган.

Кейин футболчи чайқани майдон четидаги тиббиёт ходимларига топширади. Туркиянинг AA портали хабарига кўра, чайқа тирик қолган, бир муддат уча олмайди, аммо ветеринарларга топширилгач, соғайиб кетиши кутилмоқда.