Бакаеў Карпин четлатиш давридан унумли фойдаланди дейди
«Локомотив» қанот ҳужумчиси Зелимҳан Бакаеў Россия терма жамоаси халқаро турнирлардан тўрт йилга четлатилган даврда жамоа қанчалик ўзгаргани ҳақида фикр билдирди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Бакаеўнинг айтишича, бош мураббий Валерий Карпин бу вақт оралиғидан жуда самарали фойдаланиб, кўплаб футболчиларни синовдан ўтказди. «Қайтганимизда бизда шаклланган асосий таркиб ядроси бўлади. Унинг меҳнати самарасини кўрамиз», — дея Бакаеў сўзларини «Чемпионат» келтирди.
Валерий Карпин 2021 йилдан бери Россия терма жамоасини бошқариб келмоқда. Унинг қўл остида жамоа 30 та учрашув ўтказиб, 20 ғалаба қайд этди, 8 марта дуранг ўйнади ва 2 бор мағлуб бўлди.
29 ёшли Бакаеў терма жамоа сафида 16 ўйинда майдонга тушган. Унинг ҳисобида 2 та гол ва 1 та голли узатма бор.
