Слуцкийнинг «Шанхай» жамоаси Чемпионлар лигасида мағлуб бўлди
«Шанхай Шенхуа» Осиё Чемпионлар лигасида етти турдан сўнг плей-офф йўлланмаси учун имкониятларини бой берди. 8-турда «Бурирам Юнайтед»га қарши учрашув Леонид Слуцкий жамоаси учун турнир билан хайрлашиш олдидан сўнгги уриниш бўлди, бироқ у ҳам натижа бермади. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Таиланд клуби «Бурирам Юнайтед» 2:0 ҳисобида ғалаба қозонди. Учрашувнинг дастлабки бўлимида 11-дақиқада Гуд Кертис ҳисобни очди, 22-дақиқада эса Супханат Муента яна бир гол уриб, устунликни мустаҳкамлади. Кўп ўтмай «Шанхай Шенхуа» бир футболчисидан айрилиб, сон жиҳатдан кам бўлиб қолди ва бу интриганинг деярли барҳам топишига олиб келди.
Қайд этилишича, Леонид Слуцкийнинг «Шанхай Шенхуа» билан амалдаги шартномаси 2027 йил охиригача мўлжалланган.
