«Манчестер Юнайтед» Каземиро ўрнига Сангарени кўзламоқда
«Манчестер Юнайтед» Каземиронинг эҳтимолий ўрнини босадиган футболчилар рўйхатини кўриб чиқишда давом этмоқда. Бразилиялик ярим ҳимоячи келаси ёзда клубни эркин агент мақомида тарк этиши кутилмоқда. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
GiveMeSport хабарига кўра, «қизил иблислар» вакиллари «Ноттингем Форест» таянч ярим ҳимоячиси Иброҳим Сангаре ўйинини юқори баҳоламоқда ва уни 34 ёшли тажрибали футболчининг муносиб ўринбосари сифатида кўрмоқда. Манбага кўра, «МЮ» марказий чизиқни камида икки нафар тажрибали футболчи билан кучайтирмоқчи.
Transfermarkt маълумотларига кўра, Сангаренинг тахминий нархи 22 миллион евро га баҳоланмоқда. 28 ёшли таянч ярим ҳимоячининг «ўрмончилар» билан шартномаси 2028 йилгача амал қилади.
