ru24.pro
World News in Uzbek
Февраль
2026
1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21 22 23 24 25
26
27
28

Буффон «Интер» ҳужумчиси Эспозито ҳақида илиқ фикр билдирди

0

Италия терма жамоасининг собиқ дарвозабони Жанлуижи Буффон «Интер»нинг ёш ҳужумчиси Франческо Пио Эспозито ҳақида гапириб, унинг салоҳияти кўпчилик кутганидан ҳам юқори эканини таъкидлади. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

«У сизнинг барча кутганингиздан ҳам ошиб тушади. Агар мен “Интер”да бўлганимда, таваккал қилиб, унга ишонч билдирардим. У алоҳида йигит — ўта камтар, ҳақиқий профессионал», — дея Буффоннинг сўзларини Nerazzurri Society келтирди.

Эслатиб ўтамиз, Эспозито «Интер» академияси тарбияланувчиси. Жорий мавсумда 20 ёшли форвард барча турнирларни қўшиб ҳисоблаганда 35 та учрашувда майдонга тушиб, 7 та гол урди ва 6 та голли узатмани амалга оширди.

Эспозитонинг «Интер» билан амалдаги шартномаси 2030 йилнинг ўрталаригча мўлжалланган.