Игнатьев Сафонов Шевальеге ютқазиб қўйиши мумкинлигини айтди
Москванинг «Локомотив» клуби собиқ футболчиси Владислав Игнатьев «ПСЖ» дарвозабони Матвей Сафоновнинг ҳозирги ўйинларини баҳолади. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Игнатьевга кўра, Сафонов жамоада биринчи рақамга айлангани бежиз эмас, бироқ топ-клубда бўшашишга ўрин йўқ. У икки учрашувда омадсиз ҳаракат қилса, рақобатда Шевальега позициясини бой бериб қўйиши мумкин.
Жорий мавсумда Сафонов Париж клубининг 10 та ўйинида майдонга тушиб, 10 та гол ўтказиб юборган. Россиялик посбон «ПСЖ» сафини 2024 йил ёзидан бери ҳимоя қилмоқда, унинг амалдаги шартномаси эса 2029 йил ўрталаригача мўлжалланган.
