ru24.pro
World News in Uzbek
Февраль
2026
1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21 22 23 24 25
26
27
28

Марсел мухлислари клуб натижаларидан кўра хакерлардан хавотирда

0

Французнинг «Марсел» клуби оғир даврни бошдан кечирмоқда: турли мусобақалардан эрта чиқиб кетишлар, бош мураббий билан хайрлашув ва спорт директори ҳам кетиш ҳақида ўйлагани жамоа атрофидаги вазиятни янада таранғлаштирди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Муаммолар бунинг билан тугамади. Клубнинг расмий сайтига киберҳужум уюштирилиб, натижада сайт ва клуб билан қандайдир тарзда алоқада бўлган юз минглаб фойдаланувчиларнинг шахсий маълумотлари интернетга сизиб чиққанлиги айтилаяпти.

Маҳаллий нашрлардан бири тезкор ўтказган сўровномага кўра, ҳозир мухлисларни энг кўп ташвишга солаётган масала майдондаги омадсизликлар ёки клуб бошқарувидаги беқарорлик эмас, айнан ушбу хакерлик ҳужуми ва маълумотлар хавфсизлиги бўлиб турибди.