Гурбанов «Қарабах»нинг Чемпионлар лигасидаги юришини сарҳисоб қилди
Сешанба куни «Қарабах» Чемпионлар лигаси плей-офф босқичининг жавоб ўйинида «Ньюкасл»га қарши майдонга тушди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Биринчи учрашув сафардa «қарғалар»нинг 6:1 ҳисобидаги ғалабаси билан якунлангани сабаб, жавоб баҳси кўпроқ расмийчилик тусини олди. Англия клуби ўз майдонида тезда икки гол урди, аммо иккинчи бўлимда меҳмонлар курашни кучайтириб, икки бор жавоб қайтарди. Якунда «Ньюкасл» 3:2 ҳисобида зафар қучди, икки ўйин натижасига кўра эса умумий ҳисоб 9:3 бўлди.
«Чемпионлар лигасидаги ҳар бир ўйин биз учун фойдали тажриба бўлди. Умумий босқичда турли тизимдаги кучли жамоаларга қарши ўйнадик. Энг катта тажриба эса Англия клубларига қарши учрашувлар бўлди. Албатта, бу ўйинларда янада яхшироқ натижа кўрсатишни хоҳлардим, бироқ ўйлайманки, ўзимизни муносиб томондан намойиш эта олдик», — дея Гурбан Гурбановнинг сўзларини УЕФА келтирди.
Эслатиб ўтамиз, «Қарабах» умумий босқични 10 очко билан 22-ўринда якунлаган.
