ru24.pro
World News in Uzbek
Февраль
2026
1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21 22 23 24
25
26
27
28

Элдор Шомуродов Туркия чемпионатининг энг сермаҳсул футболчиси бўлди

0

Ўзбекистон терма жамоаси ҳужумчиси ва «Истанбул Башакшеҳир» клуби аъзоси Элдор Шомуродов Туркия чемпионатида энг кўп натижа қайд этаётган футболчи сифатида етакчиликни қўлга олди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

23 февраль ҳолатига кўра, у «гол+пас» тизимида 20 очко жамғарган: 16 та гол ва 4 та голли узатма. Шомуродов айни пайтда мусобақа тўпурарлари рўйхатида ҳам биринчи ўринда бормоқда.

«Галатасарай» юлдузлари Мауро Икарди ва Виктор Осимҳен билан солиштирилганда, ўзбекистонлик ҳужумчи сезиларли устунликка эга. Икардининг барча ўйинларда 13 та голи бор, Осимҳен эса миллий чемпионат доирасида 9 мартагина рақиб дарвозасини ишғол этган.

Эслатиб ўтамиз, Шомуродов тўп сураётган Ўзбекистон терма жамоаси Шимолий Америкада ўтадиган 2026 йилги жаҳон чемпионати йўлланмасини қўлга киритган.