ru24.pro
World News in Uzbek
Февраль
2026
1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21 22 23
24
25
26
27
28

Анчелотти: мураббийликда энг муҳим нарса — ишонч

0

Карло Анчелотти мураббийлик касбининг ўзига хос жиҳатлари ҳақида фикр билдирди. Италиялик мутахассисга кўра, бу соҳада ҳаммаси клуб ва мураббий ўртасидаги ишончга бориб тақалади. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

«Мураббий билан шартнома ишонч бор экан, амал қилади. Мени деярли ҳамма жойда ишдан бўшатишган. Ўн клубда ишлаганман, шундан еттитасида мени кетказишган», — дея Анчелоттининг сўзларини Cadena SER келтирди.

Маълумки, ўтган ёздан буён Карло Анчелотти Бразилия миллий терма жамоасини бошқармоқда. 2026 йилги жаҳон чемпионати гуруҳ босқичида «селесао» Шотландия, Гаити ва Марокко билан баҳс олиб боради. Бразилия жамоаси 2002 йилдан бери илк бор мундиални ютишни асосий мақсад қилиб қўймоқда.