ru24.pro
World News in Uzbek
Февраль
2026
1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21 22 23
24
25
26
27
28

Адебайор Англия чемпионлигини «Ман Сити» олади деб ҳисоблайди

0

«Арсенал» ва «Манчестер Сити»нинг собиқ ҳужумчиси Эммануэл Адебайор Англия Премьер-лигасидаги чемпионлик пойгаси ҳақида фикр билдирди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

У «канонирлар» ҳамда «шаҳарликлар»нинг қолган учрашув тақвимини кўздан кечирганини айтиб, якунда соврин Хосеп Гвардиола жамоасига насиб этишини таъкидлади. Адебайорнинг сўзларини ижтимоий тармоқлардаги The Touchline саҳифаси келтирди.

23 февраль ҳолатига кўра, «Арсенал» 61 очко билан турнир жадвалида пешқадам. «Манчестер Сити» иккинчи ўринда бормоқда ва етакчидан 5 очко ортда, бироқ Гвардиола шогирдларининг битта ўйини заҳирада.