ПСЖ Сенни Мейулу билан узоқ муддатли битим тузмоқчи
Париж Сен-Жермен раҳбарияти ярим ҳимоячи Сенни Мейулу билан шартномани узайтириш масаласини жиддий кўриб чиқмоқда. Инсайдер Фабрис Хокинс ҳисоботига таянган ҳолда, клуб 19 ёшли футболчига 2030 йилгача мўлжалланган янги узоқ муддатли келишув таклиф қилиш ниятида. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Иқтидорли француз футболчисига Европанинг бир қатор клублари қизиқиш билдираётган бўлса-да, Мейулу ҳозирча Париж жамоасини тарк этишни режалаштирмаяпти.
Аввалроқ ПСЖ ярим ҳимоячи Жоау Невеш, ҳужумчи Усман Дембеле ва қанот футболчиси Бредли Баркола билан ҳам шартномаларни узайтириш устида ишлаётгани ҳақида хабарлар тарқалган эди.
Жорий мавсумда Луис Энрике қўл остида Мейулу 28 учрашувда майдонга тушиб, 4 гол ва 5 ассистни ўз ҳисобига ёздириб қўйди.
