ru24.pro
World News in Uzbek
Февраль
2026
1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21 22
23
24
25
26
27
28

Бундеслига гигантлари АПЛдаги ёш иқтидорга кўз тикди

0

“Вулверхемптон”нинг 18 ёшли ҳужумкор ярим ҳимоячиси Матеус Мане Германиянинг етакчи клублари диққат марказига тушди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Инсайдер журналист Экрем Конур хабарига кўра, “Бавария”, “РБ Лейпциг” ва Дортмунднинг “Боруссия”си ёш инглиз футболчисининг ўйинларидан катта таассурот олган. Манега, шунингдек, “ПСЖ” ҳамда Англия Премьер-лигасининг топ жамоалари — “Манчестер Юнайтед”, “Ливерпул”, “Арсенал” ва “Манчестер Сити” ҳам қизиқиш билдирмоқда.

Жорий мавсум Мане барча мусобақаларда 33 учрашувда майдонга тушиб, 7 гол урди ва 6 та голли узатмани амалга оширди.

Аввалроқ “Вулверхемптон” футболчиси учун трансфер нархини белгилаб қўйгани ҳақида ҳам хабарлар тарқалган эди.