Луис Энрике ПСЖ учун энг маъқул рақибни айтди
ПСЖ бош мураббийи Луис Энрике Чемпионлар лигаси 1/8 финалида жамоасига қайси рақиб маъқулроқ бўлиши ҳақида фикр билдирди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Париж клуби плей-оффнинг саралаш босқичида «Монако»дан ўтиб кетса, кейинги раундда «Барселона» ёки «Челси»дан бири билан тўқнаш келади. Илк учрашувда ПСЖ сафarda монаколикларни 3:2 ҳисобида мағлуб этганди.
Энрикенинг сўзларига кўра, у кейинги босқич учун «Челси» вариантини афзал кўради. Мутахассис «Барселона»нинг ўйини жуда ишончли эканини, жамоа тўп назоратини ушлаб туришини, юқори прессинг қўллашини ва таркибида бир неча сонияда учрашув тақдирини ҳал қила оладиган футболчилар кўплигини таъкидлади.
Мураббий «Барселона»га қарши ўйнаганда нафақат жамоа, балки бутун бир футбол ғоясига ҳам қарши туришга тўғри келишини, шу боис вазифа янада мураккаблашишини қўшимча қилди.
Чемпионлар лигаси 1/8 финал баҳслари март ойида бўлиб ўтади.
