ru24.pro
World News in Uzbek
Февраль
2026
1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21 22
23
24
25
26
27
28

Жаҳон чемпиони Марио Гётце Роналду жамоасига ўтишга тайёр

0

Франкфуртнинг “Айнтрахт” клубида тўп сураётган ҳужумкор ярим ҳимоячи Марио Гётце Германия чемпионатини тарк этиб, Саудия Арабистонига йўл олиш эҳтимолини истисно қилмади. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Футболчи журналистлар билан суҳбатда “Агар таклиф тушса, “Ан-Наср”га ўтардим. У ерда Криштиану Роналду ҳам ўйнайди. Бироқ гап фақат битта клубда эмас — бу лига қандай ривожланаётгани ҳам муҳим”, дея фикр билдирди. Гётценинг сўзларини Tribal Football келтирмоқда.

Гётценинг “Айнтрахт” билан амалдаги шартномаси 2026 йил июнь ойи охиригача мўлжалланган.

Жорий мавсумда ярим ҳимоячи “Айнтрахт” сафида 25 учрашувда майдонга тушиб, 2 та голли узатма муаллифи бўлди.