ru24.pro
World News in Uzbek
Февраль
2026
1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21 22
23
24
25
26
27
28

Роналду 30 ёшдан кейин 500 та гол чегарасидан ўтди

0

"Ал-Наср" ҳужумчиси Криштиану Роналду 30 ёшдан кейинги голлари сонини 500 тага етказиб, навбатдаги тарихий маррани забт этди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Португалиялик юлдуз Саудия Арабистони чемпионатининг шанба куни "Ал-Ҳазм"га қарши ўйинида 13-дақиқада ҳисобни очди ва бу унинг 30 ёшдан кейинги 500-голи бўлди. Учрашув якунларига яқин эса Роналду яна бир бор рақиб дарвозасини ишғол қилиб, ушбу кўрсаткични 501 тага оширди.

Умумий ҳисобда Роналду фаолияти давомида 964 та гол урган. Эътиборлиси, голларнинг катта қисми сўнгги 11 йил ичида қайд этилган.

Жорий Саудия лигаси мавсумида 41 ёшли форвард 20 бор рақиб дарвозасини ишғол қилди. У тўпурарлар пойгасида Айвен Тони (23) ва Хулиан Киньонес (21)дан кейин учинчи ўринда бормоқда.