ru24.pro
World News in Uzbek
Февраль
2026
1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21 22
23
24
25
26
27
28

Милнер АПЛдаги рекордига шов-шувсиз муносабат билдирди

0

«Брайтон» ярим ҳимоячиси Жеймс Милнер Англия Премер-лигасида энг кўп ўйин ўтказиш бўйича янги рекорд ўрнатди — унинг ҳисобида 654 та учрашув бор. Бироқ тажрибали футболчи бу натижани алоҳида воқеа сифатида кўрмай, рақамлар атрофидаги эътиборни камайтиришга чақирди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

«Бу мавзуда жуда кўп гап бўляпти. Мени биладиганлар учун энг муҳим нарса ҳар доим жамоа бўлганини яхши билади. Бу кўрсаткич эса мен учун фақат карьерам давомида ёнимда бўлганларнинг барчасига — оиламга, дўстларимга ва ёрдам берган ҳамма-ҳаммага яна бир бор раҳмат айтиш учун сабаб. Қурбонликни фақат мен эмас, ҳамма қилган», — дея Милнернинг сўзларини BBC Sport келтирди.

Эслатиб ўтамиз, ҳозир «Брайтон» АПЛ турнир жадвалида 12-ўринда бормоқда.