ru24.pro
World News in Uzbek
Февраль
2026
1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21 22
23
24
25
26
27
28

Мбаппе, Винисиус ва Карвахал «Реал»нинг асосий таркибида

0

Мадриднинг «Реал» клуби Ла Лига доирасида шанба оқшомида сафарда «Осасуна»га қарши майдонга тушади. Жамоа бош мураббийи Алваро Арбелоа учрашувни қуйидаги футболчилар билан бошлашга қарор қилди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Куртуа, Карвахал, Асенсио, Алаба, Каррерас, Вальверде, Гюлер, Тчуамени, Камавинга, Мбаппе, Винисиус.

Жамоани майдонга сардор сифатида Дани Карвахал бошлаб чиқади. Федерико Вальверде эса ярим ҳимоя чизиғида ҳаракат қилади.

«Осасуна» – «Реал» учрашувини матнли трансляция орқали кузатиш мумкин. Старт ҳуштаги 22:30 да (Тошкент вақти билан) янграйди.

Ҳозирча «Реал» Ла Лигада пешқадам. Иккинчи ўриндаги «Барселона» мадридликлардан икки очкога ортда бормоқда.