ru24.pro
World News in Uzbek
Февраль
2026
1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21
22
23
24
25
26
27
28

Кейлор Навас Европадаги қийин йилларини эслаб берди

0

Коста-Рика терма жамоаси дарвозабони, аввалроқ Мадриднинг «Реал» клубида ҳам тўп сурган Кейлор Навас Европадаги фаолиятининг илк даврларида оғир молиявий муаммолар билан юзлашганини айтиб берди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Наваснинг сўзларига кўра, 2009 йилда у «Албасете» сафида ўйнаган пайтда клубда жиддий молиявий инқироз бошланиб, футболчиларга маош берилмай қолган. Дарвозабон ўша даврда пул фақат энг зарур эҳтиёжлар, асосан овқатга зўрға етганини таъкидлади. У қизининг туғилган куни арафасида дўконга борганда, қизи велосипед сўраб қолмасин деб ич-ичидан дуо қилганини, чунки бунга пули бўлмаганини ҳам эслади. Қизи арзонроқ совғани танлаган, аммо Навас ўша пайтдаги уят ва изтиробни ҳануз унутмаганини билдирди.

Таъкидланишича, Навас 2014 йилги жаҳон чемпионатидаги ёрқин ўйинларидан кейин, тахминан беш йил ўтиб, молиявий жиҳатдан анча барқарор ҳаётга эга бўлган.