ru24.pro
World News in Uzbek
Февраль
2026
1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20
21
22
23
24
25
26
27
28

Арсен Захарян «Реал Сосьедад»нинг ўйин қайдномасига киритилди

0

«Реал Сосьедад» яримҳимоячиси Арсен Захарян Испания Ла Лигасининг 25-тури доирасида «Овьедо»га қарши баҳсда майдонга тушиш имконига эга. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Россиялик футболчи 21 февраль куни бўлиб ўтадиган учрашув учун жамоа қайдномасидан ўрин олди. Ўйин 18:00 да (Тошкент вақти билан) бошланади.

22 ёшли Захарян 2023 йилдан бери Сан-Себастьян клубида тўп суриб келмоқда. У шу вақтгача «Сосьедад» сафида 60 та ўйинда қатнашиб, 3 та гол урди ва 3 та голли узатма берди. Унинг клуб билан шартномаси 2029 йилнинг ўрталаригача амал қилади.

Жорий Ла Лига мавсумида Захарян жамоаси 31 очко жамғарган ва турнир жадвалида саккизинчи поғонада бормоқда.