ru24.pro
World News in Uzbek
Февраль
2026
1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20
21
22
23
24
25
26
27
28

Осимҳен «Галатасарай»да бахтли, топ-клублар ҳам кузатмоқда

0

Ҳужумчи Виктор Осимҳен ҳозирча «Галатасарай»даги ҳаётидан мамнун ва клубини алмаштиришга эҳтиёж сезмаяпти. Нигериялик футболчига жамоанинг муҳити ва таркиб ёқаётгани айтилмоқда. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Шу билан бирга, The Touchline манбаси ёзишича, ёзги трансфер ойнасида бир нечта топ-клуб Осимҳен бўйича қизиқиш билдириши мумкин. Ҳозирча эса аниқ алоқа ёки музокаралар бошланганига доир маълумот йўқ.

Қайд этилишича, эҳтимолий трансфер бўйича якуний қарор футболчининг ўзига боғлиқ бўлади.

Осимҳен «Галатасарай» сафида 64 та расмий ўйинда майдонга тушиб, 52 та гол урди ва 13 та голли узатма берди.

Transfermarkt порталига кўра, 27 ёшли ҳужумчининг бозор қиймати 75 миллион евроға баҳоланмоқда.