Феруза Юсупова туғилган кунида турмуш ўртоғидан кутилмаган совға олди
0
Маҳоратли актриса Феруза Юсупова туғилган кунини яқинлари даврасида нишонлади. У ижтимоий тармоқларда байрам кечасидан видеоларни бўлишди.
Видеода актрисанинг турмуш ўртоғи қўлида гулдаста билан хонага кириб келганини кўриш мумкин. У нафақат рафиқасини, балки қизи учун ҳам алоҳида гул тақдим этган.
Шунингдек, у Феруза Юсуповага тўплам шаклидаги тақинчоқлар совға қилди. Кутилмаган табрик актрисани ҳайратга солгани ва унинг юзидаги қувончдан буни англаш мумкин.
Феруза Юсупова ушбу лавҳаларни саҳифасига жойлаб, мухлислари билан қувончли онларни бўлишди. Изоҳларда мухлислар актрисага самимий тилаклар йўлламоқда.
