ru24.pro
World News in Uzbek
Февраль
2026
1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20
21
22
23
24
25
26
27
28

Эрик Гарсия «Барселона»ни тарк этишга бир қадам қолганди

0

«Барселона» ҳимоячиси Эрик Гарсия ўтган йил клубни тарк этишга жуда яқин бўлганини айтди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Футболчининг сўзларига кўра, у 2025 йил январида Италия «Комо»сига ўтишга деярли келишиб қўйганди, бироқ битим якунига етмади. Шундан сўнг Гарсия «кўк-анорранглилар»нинг асосий таркибидан ўрин олиб, имкониятдан унумли фойдаланди.

«Бир пайт шундай туюлганди: мен «Комо»га кетаман. Аммо «Бенфика»га қарши ўйин ҳаммасини ўзгартирди. Флик билан гаплашганимдан кейин қолишга қарор қилдим ва ҳозир айта оламан — бу тўғри танлов бўлган», — дея Гарсиянинг фикрини испан ОАВ келтирди.

Гарсия учун бурилиш нуқтасига айланган «Бенфика» билан баҳс Чемпионлар лигасининг ўтган мавсумидаги умумий босқич доирасида бўлиб ўтган ва «Барселона» 5:4 ҳисобида зафар қучган. Ўша учрашувда ҳимоячи гол ҳам урган.