ru24.pro
World News in Uzbek
Февраль
2026
1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21
22
23
24
25
26
27
28

Фонсека «Лион» билан мавсумда совринлар учун курашмоқчи

0

«Лион» бош мураббийи Паулу Фонсека жорий мавсумдаги ишларидан сўз очди. Жамоа барча мусобақаларда кетма-кет 13 та ғалабани расмийлаштириб, бир вақтнинг ўзида уч турнирда ҳам барқарор ўйин кўрсатмоқда. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Мутахассиснинг айтишича, «Лион» совринлар ютшга тайёр ва бунга кучи етади, бироқ буни амалга ошириш ниҳоятда қийин. Фонсека Лига 1 даги тўртинчи мавсумини ўтказаётганини эслатиб, бу йилги чемпионат рақобат даражаси бўйича энг кучлиси эканини таъкидлади. Шунга қарамай, у жамоанинг амбицияси, ишлаш услуби ва футболчиларнинг доимий ўсишга интилишига ишонишини билдирди.

Мураббий «Лион» бу мавсумда кутилмаган сюрприз бўлиши мумкинлигини ҳам қўшимча қилди. У мавсум стартдаги мураккаб давр ва дуч келган муаммоларни ёдга олиб, ҳозир жамоа имкони қадар энг яхши спорт формасига чиққанини, энг муҳими эса мавсум қандай якунланиши эканини қайд этди.

Айни пайтда «Лион» Франция чемпионатида учинчи ўринда бормоқда. Жамоа Европа лигасининг умумий босқичини биринчи поғонада якунлаб, энди плей-офф босқичида курашни давом эттиради.