Егор Сорокин «Торино» билан келишувга жуда яқин бўлганини айтди
«Краснодар»нинг собиқ ҳимоячиси Егор Сорокин яқинда Хитойнинг «Чэнду Жунчэн» клубига ўтганидан сўнг, Италияда ўйнаш имконияти нега амалга ошмай қолганини маълум қилди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
30 ёшли футболчининг сўзларига кўра, у «Торино» билан узоқ муддат музокара олиб борган ва трансфер деярли якунга етая деган пайтда битим барбод бўлган.
«Торино» таркибида Европа Иттифоқига кирмайдиган футболчи учун атиги битта жой бор эди. Мен Лондондон дарҳол Италияга тиббий кўрикдан ўтиш учун учишга тайёр эдим, аммо бунга ҳам етиб бормади. Сўнгги лаҳзада клуб А Сериядан футболчи олди», — дея Сорокиннинг фикрларини Sport24 келтиради.
Сорокин 2024–2026 йиллар оралиғида Қозоғистоннинг «Қайрат» жамоасида тўп сурди. Ушбу даврда у барча мусобақаларда 54 та ўйинда майдонга тушиб, 2 та гол урди ва 2 та голли узатма берди.
