ru24.pro
World News in Uzbek
Февраль
2026
1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20
21
22
23
24
25
26
27
28

Трамп FIFA раҳбари Инфантинога ҳазил аралаш мурожаат қилди

0

FIFA президенти Жанни Инфантино сўнгги пайтларда АҚШ президенти Доналд Трамп билан тез-тез бирга кўриниш бермоқда. Навбатдаги учрашувлардан бирида у “Тинчлик кенгаши” тадбирида иштирок этиб, кайфияти юқори ҳолда “USA” ёзуви туширилган кепкани ҳам кийиб кўрди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Тадбир давомида Трамп Инфантинога юзланиб, залда асосан давлат раҳбарлари йиғилганини, Жанни эса улардан истисно эканини таъкидлади. Шунга қарамай, у Инфантинога “футболнинг раҳбари” деб атаб, бу ҳолат ёмон эмаслигини айтди ва унинг иши ўзига энг кўп ёқишини қўшимча қилди.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Инфантино Россияга қўйилган футбол санкцияларини бекор қилиш ғоясини қўллаб-қувватлаган эди. Россия клублари ва терма жамоалари қарийб тўрт йилдан бери расмий халқаро мусобақаларда қатнашa олмаяпти.